"Ўзбекистон темир йўллари" ўқувчи ва талабаларга чегирмалар белгилади

© Flickr / Aleksandr ZykovТошкентдаги темир йўл станцияси
Тошкентдаги темир йўл станцияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1-5 декабр кунлари ўқувчи ва талабаларга Ўзбекистоннинг ички йўналашларида йўл чипталар (билет)ни харид қилиш учун 50% имтиёз белгиланди

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. "Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ўқувчи ва талабаларга белгиланган чегирмалар тўғрисида маълум қилди.

Тошкент метроси "Ўзбекистон темир йўллари" таркибига кирди
"Ўзбекистон Республикасининг ўрта-махсус таълим ва олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшларни рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2016 йил 1-5 декабр кунлари эълон қилинган қўшимча таътил вақтида "Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ўқувчи ва талабаларга белгиланган чегирмалар тўғрисида маълум қилади.

Мамлакатимизнинг ички йўналашларида йўл чипталар (билет)ни харид қилиш учун 50% имтиёз белгиланди.
Қўшимча маълумот учун 1005 рақамига мурожат қилинг (маълумотхона узликсиз ишлайди)", — дейилади хабар матнида.

Янгиликлар лентаси
0