ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. 2016-йилнинг 11-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Элчисининг ўринбосари Муҳаммад ал-Тамими билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
"Суҳбат чоғида Ўзбекистон делегациясининг Макка шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси ишида иштирок этишининг амалий масалалари муҳокама қилинди", — дейилади хабар матнида.