ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Иванка Трамп — замонавий Америка аёлига ёрқин мисол бўла олади, деб ёзган РИА Новости ахборот агентлиги.
"35 ёшга тўлган Иванка, нафақат бахтли оила бекаси, балки 3 нафар фарзанднинг онаси, омади чопган бизнес-леди, сахий филантроп ва шуҳратга сазовор ёзувчидир. Унинг исми бутун дунёга машҳур, мода ва бизнес олами ҳақида ёритувчи журналлар у ҳақда мақтаб ёзишади. Қолаверса, ОАВлар томонидан "олтин қизалоқ" қанча сарфлагани эмас, балки Иванка Trump Organization компаниясига қанча даромад келтирганини муҳокама қиладилар. Трампнинг ўз қизига ишончи ҳам чексиз, у энг муҳим шартномаларни имзолашни айнан қизига ишониб топширади", — деб ёзади нашр.
ОАВ ва сиёсатшунослар уни "Трамп юлдузи" дея аташади. Айнан Иванка туфайли Трамп сайловларда ғолиб чиқишга муваффақ бўлди, деб ёзмоқда нашрлар. Гап шундаки, Иванка бор куч-ғайратини ишга солиб, отасини қўллаб-қувватлаб турди, президентлик сайлови кампаниясида фаол қатнашиб, иккиланаётган сайловчиларни отаси учун овоз беришга даъват қилган. Шу боис ҳам, яқин тўрт йил ичида Трампнинг рафиқаси Меланья эмас, балки миллиардернинг қизи Иванка АҚШнинг "биринчи хоними" бўлиши ҳам мумкин, дея хотима қилади нашр.