Ташқи ишлар вазирининг виртуал қабулхонаси очилди

© FacebookЎзбекистон ТИВ биноси
Ўзбекистон ТИВ биноси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мурожаатни тўғридан-тўғри веб саҳифа ёки ишонч телефони орқали йўллаш имконияти мавжуд

ТОШКЕНТ, 10 ноя – Sputnik. Бугундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ташқи вазирининг виртуал қабулхонаси фаолият юрита бошлади. Бу ҳақда вазирлик расмий веб саҳифасида хабар берилмоқда.

"Дунёнинг барча минтақаларидан жисмоний ва юридик шахслар куну тун ўз савол, ариза, шикоят ва таклифлари билан бевосита Ташқи ишлар вазирига мурожаат этишлари мумкин", — дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, мурожаатни тўғридан-тўғри веб саҳифа ёки ишонч телефони (+998-71-233-28-28) орқали йўллаш имконияти мавжуд.

Бундан илгарироқ Давлат рақобат қўмитаси раиси ва Тошкент Ахборот технологиялари университети ректорининг виртуал қабулхоналари очилган эди.

Ўзбекистонда реал натижа кўрсатаётган виртуал қабулхона дастлаб Шавкат Мирзиёев томонидан ишга туширилган эди. Бугунги кунда Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг қабулхонасига 70 мингдан ортиқ мурожаатномалар келиб тушди ва уларнинг аксарияти ўз ечимини топди.

Янгиликлар лентаси
0