ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Москва аэропортларида 100га яқин рейслар бекор қилинди, 21таси кечиктирилди, деб хабар бермоқда Яндекс.Расписание сервиси.
Бунга ноқулай об-ҳаво сабаб бўлди. Бугун тунда пойтахтда ёмғир аралаш кучли қор ёға бошлади ва унинг ҳали-бери тиниши даргумон.
Пайшанба куни Москвада об-ҳавонинг ёмонлашиши кутилмоқда.
Маҳаллий вақт билан соат 09.07 ҳолатига кўра Внуковода 1 рейс бекор қилинди. Домодедовода 16 рейс кечиктирилди, 7таси бекор қилинди. Шереметьевода 5 рейс кечиктирилди, 90таси бекор қилинди.
Россиянинг "Аэрофлот" компанияси 10-11 ноябр кунлари об-ҳавонинг ноқулайлиги сабабли "Шереметьево" аэропортидаги 89 рейс бекор қилинишини маълум қилди. Бундан ташқари, "Аэрофлот" 10 ноябр куни 28та рейс кечикишини ҳам маълум қилган.