Малайзияда ўзбекистонлик аёллар жинсий қулликдан қутқарилди

Oбуна бўлиш
Ёшлари эълон қилинмаётган ўн етти аёл полиция томонидан озод қилинди

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Куала-Лумпур полицияси 8 ноябр куни Букит Цейлон туманида қўшмачиликда гумон қилинган аёлни қўлга олди ва ўзбекистонлик 17 нафар аёлни жинсий қулликдан қутқарди, деб хабар бермоқда New Strait Times нашри.

Ёшлари эълон қилинмаётган ўн етти аёл полиция томонидан озод қилинди. Тан Шри полициясининг бош инспектори Абу Бакар мазкур воқеани ўзининг Twitterдаги расмий аккаунтида тасдиқлади.

"Куала-Лумпурда, Букит Цейлонда қўшмачининг муваффақиятли ҳибсга олингани ва ўзбекистонлик 17 нафар аёлнинг қутқарилгани билан табриклайман", — деб ёзди у ўз Twitterдаги аккаунтида.

У шунингдек туманда одам савдосига ва мигрантлар контрабандасига қарши курашни юқори баҳолади.

Янгиликлар лентаси
0