Фарғонада "Сайлов ва ёшлар" форуми бўлиб ўтди

Фарғонадаги сайлов ва ёшлар форуми
Фарғонадаги сайлов ва ёшлар форуми - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур форум ёшларни миллий сайлов қонунчилиги билан таништириш, ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида ташкил этилди

ТОШКЕНТ, 10 ноя – Sputnik. "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Фарғона вилояти кенгаши ҳамда 11-Фарғона сайлов округ комиссияси ҳамкорлигида "Мен ўз келажагим учун овоз бераман" шиори остида "Сайлов ва ёшлар" деб номланган форум бўлиб ўтди. Унда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ёшлари иштирок этди. 

Мазкур форум ёшларни миллий сайлов қонунчилиги билан таништириш, ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Дастлаб форум иштирокчилари Фарғона шаҳри марказидаги Аҳмад Фарғоний номли маданият ва истироҳат боғига ташриф буюришиб, буюк аллома ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.

Шундан сўнг форумнинг очилиш маросимида бўлиб ўтди.

Форум иштирокчилари Фарғона политехника институтида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, талаба-ёшларга яратилган шароитлар, имкониятлар ҳамда ўқув хоналари билан танишдилар.

Марказий сайлов комиссияси йиғилиши - Sputnik Ўзбекистон
Марказий сайлов комиссияси семинар тренинглар ташкил этади

Фаол ёшлар олийгоҳда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов ўтказувчи 729-сайлов участкасида участка сайлов комиссияси фаолияти билан танишдилар. Шунингдек, улар мазкур участкада биринчи марта овоз бераётган ёшлар учун намунали ташкил этилган овоз бериш  жараёнининг гувоҳи бўлдилар.

Шундан сўнг водий ёшлари махсус автобусларда Риштон тумани сари йўл олдилар. Улар республикага танилган, кулолчилик санъатини пухта эгаллаган уста кулоллар иш фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Форум иштирокчилари Риштон туманида Фарғона вилоятининг барча шаҳар ва туманлари иштирокидаги ўтказилган онлайн  тарздаги видеомулоқотда иштирок этдилар.

Ёшларнинг саволларига Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолари,  Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловини ўтказувчи 11-Фарғона округ сайлов комиссияси аъзолари ҳамда экспертлар томонидан жавоблар қайтарилди.

Шундан сўнг водий ёшларининг мамлакат ёшларига сайловни юқори савияда, фаоллик билан ўтказишга қаратилган мурожаати қабул қилиниб, ўқиб эшитирилди.
М. Сулаймонов,
М. Тўланов.

Янгиликлар лентаси
0