Бугун Ўзбекистон-Иордания учрашуви бўлиб ўтади

© Flickr / Nasya BahfenЎзбекистон футболчилари
Ўзбекистон футболчилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси 4 ноябрдан буён Иордания ва Жанубий Кореяга қарши кечадиган ўйинларга тайёргарлик олиб бормоқда

ТОШКЕНТ, 10 ноя – Sputnik. Яна 5 кундан кейин Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сеул шаҳрида Жанубий Кореяга қарши гуруҳ босқич саралаш учрашувида майдонга тушади.

Аммо унгача Самвел Бабаян шогирдлари Тошкентда ўртоқлик ўйинини ўтказишади. Бугун Тошкентдаги "Пахтакор" Марказий стадионида Ўзбекистон ҳамда Иордания терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Ушбу ўйин ФИФА кунлари доирасида ўтказилаётгани сабабли расмий мақомда бўлади ва терма жамоанинг рейтингдаги ўрнига таъсир қилади.

Ўзбекистон футболчилари - Sputnik Ўзбекистон
Интернетда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси танланади

Ўзбекистон терма жамоаси 4 ноябрдан буён Иордания ва Жанубий Кореяга қарши кечадиган ўйинларга тайёргарлик олиб бормоқда. Россия чемпионатида тўп сурадиган легионерлар — Одил Аҳмедов ("Краснодар"), Виталий Денисов ("Локомотив") ва Вадим Афонин ("Оренбург") машғулотларга 8 ноябрдан қўшилишди.

БААнинг "Ал-Шабаб" клубида тўп сураётган Азиз Ҳайдаров жароҳати сабабли машғулотларда қатнашмаяпти. Унинг қачон умумий гуруҳга қўшилиши ҳозирча аниқ эмас.

Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари шу кунгача ўзаро 11та ўйинда майдонга тушишган. Учрашувларнинг 5тасида ўзбекистонликлар ғалаба қозонишган. Бешта ўйинда дуранг қайд этилган. Фақат бир маротаба 2012 йилнинг 15 август куни ўтказилган ўртоқлик учрашувида Иордания терма жамоаси ғалабага эришган.

Янгиликлар лентаси
0