АҚШ элчихонаси Тожикистонда террорчилик ҳужуми бўлишидан огоҳлантирди

© Сollage by RIA Novosti СтрингерАҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси
АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дипломатик ваколатхонанинг маълумот беришича, террорчилар гуруҳи одамлар гавжум жойларда ёки Афғонистон билан чегара участкаларида ҳужум уюштиришлари мумкин

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси ўз фуқароларини мазкур республикада террорчилик ҳужумлари эҳтимолидан огоҳлантирди, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон элчихона сайтига таяниб.

"АҚШнинг Душанбедаги элчихонаси террорчилар гуруҳи одамлар гавжум жойларда ёки Афғонистон билан чегара участкаларида ҳужум уюштиришлари мумкинлиги ҳақида ахборот олди. Бу Тожикистон ҳудудида террорчилик ҳужуми бўлиши ҳақидаги сўнгги маълумотдир", — дейилади хабарда.

Элчихона АҚШ фуқароларига гавжум жойларда бўлмаслик ва жамоат транспортига чиқмасликни ҳамда лагер ва Тоғли Бадахшон вилоятига саёҳатга бормасликни тавсия қилмоқда.

Илгарироқ Афғонистоннинг шимолий туманлари полицияси бошлиғи ОАВга "Толибон" жангарилари хориж террорчилари Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудига сездирмасдан кириб олишлари учун Қундуз вилоятига ҳужумни кучайтиришганини билдирганди.

Янгиликлар лентаси
0