ТОШКЕНТ, 10 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг жасади бугун АҚШдан Тошкентга олиб келинди.
Шоирни сўнгги манзилга кузатиш учун қариндошлари, дўстлари, шоирлар, ёзувчилар, маданият ва санъат олами вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг ходимлари жам бўлишди.
Шоирнинг Дўрмондаги хонадонида жаноза ўқилди ва марҳум Тошкентдаги “Чиғатой” қабристонига дафн этилди.
Абдулла Орипов давомли хасталикдан сўнг 5 ноябр куни АҚШнинг Хьюстон шаҳрида вафот этган эди.