ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. УзЛиДеП партияси ўз номзоди Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурини синчиклаб ўрганиб чиқди. Унда Шавкат Мирзиёев қишлоқ жойларини электр билан таъминлаш тизимини янгилашни режалаштирган.
Бугунги кунда шундай ҳудудлардаги 67 % электр тармоқлари эскириб замона талабларига жавоб бермайдиган ҳолга келган. Уларни қисман таъмирлаш керакли натижа бермай қолган.
Номзод дастурига кўра, электроэнергия ишлаб чиқариш қувватини ошириб, 25 минг км паст вольтли электр тармоқлари қуриш ва 5,5 минг дона эскирган трансформаторларни янгилаш режалаштирилган.
Ундан ташқари, аҳолига еткизиб берилаётган кўмирнинг нархи пасайтирилиб, унинг ҳажми оширилади.
Қаттиқ маиший чиқиндиларни утилизация қилиш тизими ҳам такомиллаштирилиб, 1,5 мингдан ортиқ ноқонуний ташкил қилинган ахлатхоналар фаолият чекланади. Йирик шаҳар ва вилоят марказларида 168 та чиқиндилар тўплайдиган махсус полиганлар ташкил қилинади. Чиқинди тўпладиган ташкилотлар 405там махсус техника билан таъминланади.