Америкаликлар ўз сайлов тизимидан мамнун эмас

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишНью-Йорк
Нью-Йорк - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўров натижасига кўра АҚШ фуқароларининг 60% дан ортиғи - сайлов тизимини ўзгартириш тарафдори.

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Америка фуқароларининг аксарияти — 60% дан ортиғи ўз сайлов тизимини ўзгартириш тарафдори, Sputnik.Мения ўтказган сўров натижасига кўра.

Сўровда америкаликларнинг 45% АҚШда сайлов тизимини "Бир киши — бир овоз" тизимига ва 15% "Икки услубдан ташкил топган гибрид" тизимга ўзгартириш тарафдори эканлигини маълум қилишган.

Фуқароларнинг 22% мавжуд тизимни сақлаб қолиш тарафдори бўлган, қолган 16% эса — "Билмаймиз" деб жавоб беришган.

Сўров Sputnik талабига биноан TNS UK  компанияси томонидан 3-7 ноябр кунлари ўтказилди. Унда 1012 нафар 18-64 ёшли АҚШ фуқароларига ушбу саволлар берилди. Сўров хатолик эҳтимоли 3,1% ни, ишончлилик эҳтимоли эса — 95% ни ташкил қилди.

Sputnik.Мнения — жамоатчилик фикрини ўрганишга қаратилган халқаро лойиҳа бўлиб, ўз фаолиятини 2015 йилнинг январида бошлади. "Sputnik. Мнения"нинг сўровлар ўтказиш бўйича дунёда етакчи бўлган Populus, IFop ва Forsa компаниялари билан ҳамкорлик қилади. "Sputnik. Мнения" доимий равишда МДҲ, АҚШ ва Европа мамлакатларида энг долзарб ижтимоий ва сиёсий муаммолар бўйича аҳоли фикрини ўрганиш билан шуғулланади.

Sputnik (sputniknews.com) — халқаро ахборот агентлиги бўлиб, дунёнинг ўнлаб мамлакатларида ўзининг мултимедиа ва ахборот хабларига эга. Sputnik ўз ичига интернет саҳифалари, рақамли радиоэшиттиришлар, мобил дастурлар ва ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни қамраб олади. Sputnik янгиликлари доимий равишда 30 тилда нашр этилиб келмоқда. Инглис, араб, испан ва хитой тилида хабарлар 24 соат давомида чиқиб туради. Sputnik.Мнениянинг бошқа хабарлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0