Хотини ва ўғлини ўлдирган фарғоналик 17 йилга қамалди

© Sputnik / Ramil Sitdikov / Медиабанкка ўтишЖиноятчи
Жиноятчи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сентябр ойида Қувасой шаҳрида яшовчи И. исмли эркак яқинда Россиядан қайтган хотини ва тўйига уч кун қолган кенжа ўғлини чопиб ўлдирганди

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Хотини ва ўғлини болта билан чопиб ташлаган фарғоналик эркак 17 йилга қамалди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистонга манба.
Хабарга кўра, у ўз айбини тўлиқ тан олган.

Эслатиб ўтамиз, сентябр ойида Қувасой шаҳрида яшовчи И. исмли эркак яқинда Россиядан қайтган хотини ва тўйига уч кун қолган кенжа ўғлини чопиб ўлдирганди.

Қотилликни содир этгач, у уларни молхонага кўмган ва жиноятини яшириш мақсадида бутун уйга ўт қўйган. Эркак оила аъзоларини ўлдирганидан кейин қўшнилари билан ҳеч нарса бўлмагандек гаплашиб юраверган, сўраганларга эса хотини ва ўғли яна Россияга кетишаётганини, ҳозир билет олиш билан машғул эканликларини айтган.

Қувасойдаги мудҳиш қотиллик ҳақида янги тафсилотлар пайдо бўлди

Улардан алоҳида яшовчи қизи уйга келиб онаси ва укасини сўраганида эркак унга ҳам худди шундай жавобни берган ва улар тез кунда кетишларини айтган.
Орадан ўн кун ўтгач, эркак маҳаллий ИИБга мурожаат қилиб, ўғли ва хотини йўқолиб қолгани, улар хорижга кетган бўлишлари мумкинлигини билдириб ариза ёзган. Бироқ оператив ходимлар улар Ўзбекистондан чиқиб кетишмаганини аниқлашган. Сўнгра эса уйда ёнғин содир бўлган.

Милиция ходимлари ёнғин сабабларини ўрганиб чиқиш жараёнида уйни синчковлик билан текшириб чиқишди ва марҳумларнинг жасади қолдиқларини топишди. Шундан сўнг эркак қотилликда гумонланиб ҳибсга олинди ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Янгиликлар лентаси
0