Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонасида сайлов участкаси очилади

© Sputnik / Игорь МасловСайлов қутиси
Сайлов қутиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Президентлигига сайловлар 4 декабр куни бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистоннинг Бишкекдаги элчихонаси биносида Ўзбекистон Президентлиги сайловларида овоз бериш участкаси очилади, деб маълум қилди элчихона матбуот хизмати. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар бермоқда.

Ўзбекистон Президентлиги сайлови 4 декабр куни бўлиб ўтади.

"Қирғизистонда доимий истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқаролари Бишкекдаги Айтматов шоҳкўчаси (собиқ Мир шоҳкўчаси) 177-уйда жойлашган 8-сайлов участкасида Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси биносида овоз беришлари мумкин", — матбуот релизида.

Ўзбекистондаги президент сайловларига бағишланган брифинг, Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси - Sputnik Ўзбекистон
Хорижий давлатларда Президент сайловини ўтказувчи сайлов участкалари рўйхати

Сайлов куни 18 ёшга тўлган, Ўзбекистон фуқароси паспортига эга бўлган барча фуқаролар овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланишлари мумкин. Овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 6.00дан 20.00гача давом этади.

Элчихона сайловчилар рўйхатига киритиш учун консуллик ҳисобида турмайдиган фуқаролардан консуллик бўлимига мурожаат қилишларини ёки (0 312) 986-296, 0550-300-201 телефон рақамларига қўнғироқ қилишларини сўраган.

Янгиликлар лентаси
0