Хитой ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади

© FacebookЎзбекистон ТИВ биноси
Ўзбекистон ТИВ биноси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ноябрь ўрталарида Хитой ташқи ишлар вазири Ван И бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюриши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ноябр ўрталарида Ўзбекистонга расмий ташриф билан ХХР ташқи ишлар вазири Ван И келиши кутилмоқда.

Бўлиб ўтиши кутилаётган учрашувларда икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистон ва Хитой орасидага ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, ҳамда ҳудудий ва ҳалқаро муаммолар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Ташриф давомида Хитой делегацияси Самарқандга бориши ҳам кутилмоқда.

Октябрь ойида Қирғизистон ТИВ вакиллари Пекинда "Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон" йўналишида темир йўл қурилиш масаласини муҳокама қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0