ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Дональд Трамп барча мамалкат ва халқлар билан тинчлик сиёсати олиб бориш тарафдори, дейди Россия Халқаро ишлар кенгаши эксперти Никита Мендкович Sputnik Тожикистонга.
Экспертнинг фикрига кўра, Трампнинг сайловолди кампанияси, асосан АҚШ ичида амалга оширилиши керак бўлган ўзгаришларга қаратилган эди. Улар солиқлар, тиббиёт, янги иш ўринлари яратиш муаммоларини ҳал қилишга қаратилган.
"Хиллари Клинтон бўлса, тажовузкор ташқи сиёсат тарафдори эди, чунки у Давлат секретари бўлиб ишлаган йилларида Ўрта Осиё мамалкатлари ички ишларига аралашиб, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг Россия билан яқинлашувига қарши фаолият олиб борган эди", — дейди эксперт Никита Мендкович.
Экспертнинг сўзларига қараганда, Трамп ўз нутқларида барча мамлакатларга нисбатан тинчликпарвар ташқи сиёсат тарафдори бўлган. Трамп учун ташқи сиёсат иккинчи ўринда, лекин президент бўлганидан кейин буларнинг ҳаммаси ўзгариши ҳам мумкин.
"Шуниси аниқ-ки, дейди эксперт, Тожикистон ва Ўзбекистон учун Трамп Клинтонга нисбатан хавфсизроқ президент бўлади".
Эслатиб ўтамиз, АҚШда президент сайлови 8 ноябр куни бўлиб ўтди. Сайлов якунига кўра Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп қарийиб Оқ Ўйга кириб келди. У сайловчилар овози энг муҳим бўлган штатларда ғолиб чиқди. Умумий ҳисобда Трамп учун сайловчиларнинг 50%дан ортиғи овоз берди, Клинтонга эса — 45%.