ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. АҚШдаги сайлов якуни Германия халқи кутган натижадан тубдан фарқ қилса-да, аммо бу якунни ҳурмат қилмоқ керак, дея баёнот қилди Берлинда Германия Федератив Республикаси ТИВ раҳбари Франк-Вальтер Штайнмайер. РИА Новости хабари асосида.
Эслатиб ўтамиз, 8 ноябр куни АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловлари натижаларига кўра, республикачи Дональд Трамп ғалаба қозонди. Демократлар партиясидан президентликка номзод Хиллари Клинтон Трампга қўнғироқ қилиб сайловларда мағлубиятга юз тутганини тан олди.
Штайнмайер, шунингдек, АҚШдаги сайловолди кампанияси халқаро муносабатларга "тез битмайдиган, чуқур жароҳат етказганини" қўшимча қилди. "Бу жароҳатлар битиши осон кечмайди, шуни айтишим мумкин", — деди Штайнмайер ҳамда сайловолди кампанияси давомида унинг олиб борилиши юзасидан бир неча бор "чалғигани"ни қўшимча қилди.