ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Москвада бўлиб ўтаётган "МДҲга 25 йил: ўзаро тушуниш, ҳамкорлик ва ривожланш" форумида Россия ҳақидаги фотоконкурс ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Конкурс ғолиблари рўйхатидан ўзбекистонлик таржимон Давронов Фарход, авиадиспетчер Неков Шавкат ва журналист Наумкин Михаиллар ҳам ўрин эгаллашди.
"Биз МДҲ мамлакатлари билан дўстрона муносабатларни сақлаб қолмоқдамиз. Ўзбекистон — кўп миллатли мамлакат, лекин бизда барча бир оиладек яшайди. Биз дўстона муносабаталаримизни ва дўстлигимизни сақлаб қолишимиз керак. Хурсандчилк ва оғир дамларда бирга бўлиш керак", — деди Шавкат Неков Sputnik Узбекистонга.
У шунингдек МДҲ мамлакатлари ўзаро маданий, иқтисодий ва сиёсий муносабатларини янада ривожлантириши кераклигини таъкидлади.
"Бизни умумий тарих ва бир-биримизга бўлган умид боғлаб турибди. МДҲ — бу бир оила. Бизда умуий қадриятлар кўп, шунинг учун биз бир-биримизга елка тутишимиз керак", — деб қўшимча қилди у.
"Россия: менга хуш келишининг 5 сабаби" мавзусида бўлиб ўтган фотоконкурсда Рссия маданияти, урф-одатлари ва тарихига бағишланган бўлиб, иккинчи марта бўлиб ўтмоқда. Конқурсда ёши 25 —35 орасида бўлган ҳар қандай ижтимоий, бизнес, маданий илмий ва бошқа ташкилот вакиллари қатнашиши мумкин. Бу йил конкурсда Озарюайжон, Тожикистон, Молдова, Туркия, Вьетнам, Мексика, Нидерланд, Юнонистон, Болгария, Эстония ва Ўзбекистон вакиллари ғолиб бўлишди.