ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати Афғонистон ва "Толибон" радикал гуруҳи ўртасида музокаралар учун майдон тақдим қилишга тайёр, деб маълум қилди Афғонистон президентининг МДҲ давлатлари билан ҳамкорлик бўйича махсус вакили Шокир Каргар. Бу ҳақда Afghanistan.ru нашри хабар бермоқда.
Каргар душанба, 7 ноябр куни ўтказилган матбуот-анжуманида чиқиш қилар экан, Тошкент нафақат Қобулнинг Афғонистонда тинчликни тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини, балки ярашув жараёнини аниқ ҳаракатлар билан қўллаб-қувватлаши мумкинлигини маълум қилди. Шу муносабат билан расмий Тошкент ўз ҳудудида толиблар билан учрашувни ташкиллаштиришни таклиф қилмоқда.
Бундан ташқари, Каргарнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Қобулнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотида тўлақонли аъзолик қилиши бўйича аризасини қўллаб-қувватлаш ҳамда Афғонистонга наркохавфга қарши курашда кўмак кўрсатишга розилик билдирган, деб маълум қилди афғон оммавий ахборот воситалари.