Uzinfocom марказига янги директор тайинланди

© Startup StockphotosКомпьютерда ишлаш
Компьютерда ишлаш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Uzinfocom марказига собиқ "Электрон ҳукумат" маркази директори Ҳусан Исаев раҳбар этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирлиги таркибига кирувчи Uzinfocom — компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш марказига Ҳусан Исаев раҳбар этиб тайинланди, бу ҳақида марказ саҳифаси хабар бермоқда.   

Uzinfocom коллективига янги директор Ахборот технологиялари вазири Хуршид Мирзохидов томонидан таништирилди.

Исаев Ҳусан Нулурраевич — 1972 йилда туғилган, Тошкент Электротехника институтини телекоммуникациялар йўналиши бўйича 2000 йилда битирган. 2006 йилда эса Давлат ва Жамият қурилиши академиясинининг "Менежмент" факультетини якунлаган. Меҳнат фаолияти 1993 йилда электромеханик лавозимида бошлаган. Турли йилларда "Ўзбектелеком" корхонасида бўлим бошлиғи, бош вазир ўринбосари ёрдамчиси, Ўзбекистон алоқа ва ахборот агентлиги директори ёрдамчиси, лицензиялаш бўлими бошлиғи, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўлими бошлиғи  лавозимларида ишлаб келган.

2014 йилнинг март ойидан бошлаб "Электрон ҳукумат" Марказида директор ўринбосари, 2016 йил ноябридан директор лавозимида ишлаб келган.

Янгиликлар лентаси
0