Тошкентда маршрутка иштирокида яна бир ЙТҲ содир бўлди

© Водители ТашкентаТошкентда маршрутка иштирокидаги ЙТҲ
Тошкентда маршрутка иштирокидаги ЙТҲ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЙТҲ содир бўлган жойдан "Водители Ташкента" гуруҳи иштирокчилари фотосурат ва хабарлар ёзишмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Тошкентнинг ТТЗ мавзесида маршрутка ва енгил автомобил иштирокида навбатдаги ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақида "Водители Ташкента" ижтимоий гуруҳи аъзолари хабар беришмоқда.

Гувоҳлар хабар беришига қараганда, маршрутка ҳайдовчиси мумкин бўлмаган жойда қайрилиб олмоқчи бўлганда, унга йўлнинг қарама-қарши томонида ҳаракатланаётган Nexia енгил автомобили келиб урилган. Кучли зарбадан маршрутка ёнига ағдарилиб тушган. Худога шукурки, воқеада ҳеч ким зарар кўрмабди.

Маҳаллий аҳоли айтишига қараганда йўлнинг ушбу қисми энг хавфли жойлардан бири бўлиб бу ерда тез-тез ЙТҲлар бўлиб турар экан, баъзан ҳатто автобуслар иштирокида ҳам. Ҳаммасига сабаб автобус ва маршрутка ҳайдаётган "профессионал" шоферларнинг эринчоқлигида. Улар нарироқдан навбатга туриб айланиб олишни истамас эканлар. Балким йўлнинг ўртасига девор қуриш, ёки шу жойга камера ўрнатиш керакдир…

© SputnikТТЗдаги ЙТҲ гувоҳи
Коллаж из фото - Sputnik Ўзбекистон
ТТЗдаги ЙТҲ гувоҳи
Янгиликлар лентаси
0