Тошкентда I Халқаро Мева-сабзавот ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

© Sputnik / СтрингерХалқаро Мева-сабзавот ярмаркаси
Халқаро Мева-сабзавот ярмаркаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ярмаркада Россия, Қозоғистон, Корея, Хитой, Япония, Туркия ва Европа мамлакатлари билан умумий ҳажми 2,5 миллион таннадан ортиқ маҳсулот еткизиб беришга шартнома имзоланди.

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Бугун Ўзэкспомарказ кўргазмалар мажмуасида I Халқаро Мева-сабзавот ярмакаси ўз ишини бошлади, деб хабар қилмоқда “Жаҳон” ахборот агентлиги.

Ўзбекистон озиқ-овқат саноатининг етакчи ташкилотлари “Ўзбекозиқовқатхолдинг”, “Ўзагроэкспорт”, “Ўзвиносаноат-Холдинг”, “Ўзбекозиқовқатзаҳира” томонидан ташкил қилинган халқаро ярмарка 10 ноябрга қадар давом этади.

Халқаро тадбирда 31 мамлакат делегациялари, дипломатик хизматлар раҳбарияти, Жаҳон банки,  Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, БМТ қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ташкилоти вакиллари қатнашмоқда.

© Sputnik / СтрингерХалқаро Мева-сабзавот ярмаркаси
Плодоовощная ярмарка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Халқаро Мева-сабзавот ярмаркаси
Ярмарка ташкил қилшдан асосий мақсад – чет элдаги мавжуд бўлган ва потенциал ҳамкорларни Ўзбекистон маҳсулотлари тури ва сифати билан яқиндан таништириш, ҳамкорлик шартномалари имзолашга имконият яратишдир.

Кўргазма доирасида соҳанинг муҳим масалаларига бағишланган форумлар ва давра суҳбатлари ҳам ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек кўргазмада дунёнинг етакчи корхоналари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалик техникалари ҳақидаҳам сўз юритилди.

Ушбу халқаро ярмарка анъанавий мавқега эга бўлиб, у ҳар йили кузда ўтказилади. Ярмаркада Россия, Қозоғистон, Корея, Хитой, Япония, Туркия ва Европа мамлакатлари билан умумий ҳажми 2,5 миллион таннадан ортиқ маҳсулот еткизиб беришга шартнома имзоланди.

© Sputnik / СтрингерХалқаро Мева-сабзавот ярмаркаси
Плодоовощная ярмарка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Халқаро Мева-сабзавот ярмаркаси

 

Янгиликлар лентаси
0