Русагро Ўрта Осиёни истиқболли шакар бозори деб ҳисоблайди

© Sputnik / Егор Еремов / Медиабанкка ўтишШакар заводи ишчиси
Шакар заводи ишчиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда энг йирик шакар ва ёғ-мой маҳсулотлари еткизиб берувчилар қаторидан ўрин олган Русагро гуруҳи Ўрта Осиё мамлакатларига истиқболли йўналиш сифатида қарамоқда.

ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Русагро гуруҳи Ўрта Осиё ҳудудини Россияда ишлаб чиқарилган шакар маҳсулотлари еткизиб бериш учун истиқболли йўналиш деб ҳисоблайди. Бу ҳақида журналистларга компания бош директори Максим Басов эълон қилди, РИА Новости хабарига асосан.

"Биз учун энг рақоботли йўналиш бу — Ўрта Осиё. Ушбу бозорда Россияда ишлаб чиқарилган барча шакарни сотиш мумкин. Биринчи навбатда, албатта бу — Қозоғистон, шунингдек Ўзбекистон, Туркманистон ва Қирғиистон ҳам биз учун қизиқарли йўналишлардир", — деди Басов.

"Русагро" гуруҳи Россиянинг энг йирик  шакар ва ёғ-мой ишлаб чиқариувчилари қаторидан ўрин олган. Компаниянинг 70% акцияси Вадима Мошкович оиласига ва 6,9% акциялари бош директор Максим Басовга тегишлидир.

Янгиликлар лентаси
0