ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Келаси ҳафта Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиш эҳтимоли бор, лекин дам олиш кунларига яқин ҳаво ҳарорати 22 даражагача исийди, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.
Келаётган ҳафта иссиқ бўлади, 7-8 ноябрда ҳаво ҳарорати 15-20 градус даражасида бўлади. 9 ноябр куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин, лекин ҳаво ҳарорати пасаймайди.
10 ноябрдан бошлаб Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво 22 градусгача исиши кутилмоқда. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам ҳаво исиши мумкин.
Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Жиззах вилоятларида ва Фарғона водийсида ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати 20 градус иссиқ бўлади.
Тоғли туманларда 10-12 ноябр кунлари ҳаво ҳарорати 10-15 градусни ташкил қилади.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ёзишига қарганда, ҳаво иссиқлиги туфайли Тошкентнинг Назарбек маҳалласида олча дарахтлари гуллабди.