ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Форум қатнашчилари ўзаро ҳамкорлик асосида ташкил қилинган гуманитар лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш, илмий, маърифий, тадбиркорлик ва бошқа гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кучайтириш масалаларини кўриб чиқишади.
Форум фаолиятида МДҲ ижроия қўмитаси вакиллари, МДҲ Давлатлараро гуманитар ҳамкорлик фонди вакиллари, дипломатик хизматлар федерал ва маҳаллий қонунчилик органлари, ижтимоий, маданий ва диний ташкилотлар вакиллари иштирок этишади.
Форум ташкилотчиси – Россотрудничество (Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги, чет давлатларда яшаётган ватандошлар ва халқаро гуманитар ҳамкорлик ишлари агентлиги).