ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Тошкентнинг Сирғали туманида янги кўп қаватли уйлар қуришга жой бўшатиш учун эски ёғоч уйларни бузиш бошланди, деб хабар қилмоқда nuz.uz саҳифаси.
Олдин эълон қилинган, йирик қайта қуриш дастурига биноан Сирғали туманида 2017-2022 йилларда 500та кўп хонадонли уйлар қурилиши режалаштирилган. Ушбу лойҳа 30 минг пойтахт оилаларини уй-жой билан таъминлаш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин матбуот анжуманида Сергели тумани ҳокими эски уйлар бузилиб янги уйлар қурилиш жараёнида "ҳеч ким кўчада қолмайди" деб ваъда берган эди. Бугун кўриб турибмизки ҳоким ўз ваъдаси устидан чиқмоқда.
Ёғоч уйларда яшаётган оилаларни янги уйларга кўчириш ҳақидаги қарор, Сирғали туманига Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ташрифидан кейин қабул қилинган эди.
Ушбу уйлар аслида 50 йил олдин Тошкент гарнизони ҳарбийлари учун қурилган бўлиб, 1966 йилда юз берган кучли зилзиладан кейин, ёғоч уйларда фавқулодда тартибда уйсиз қолган шаҳар аҳолиси жойлаштирилган эди.
Эски уйлар бузилиши билан бир вақтда янги ҳашаматли уйлар ҳам қурилиши ҳам бошлаб юборилган. Нашр хабарига кўра, янги уйлар Сирғали безагига айланиши керак.