Инсон умрини узайтиришга бағишланган тиббий анжуман бўлиб ўтди

© Sputnik / Владимир Акимов / Медиабанкка ўтишЎзбекистон қариялари
Ўзбекистон қариялари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
СамДТИда Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистонлик тиббий мутахассилар иштирокида Геронтология ва Гериатрияга бағишланган тиббий анжуман бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Самарқанд Давлат тиббиёт институтида геронтология ва гериатриянинг долзарб муаммоларига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Zarafshon нашри.

Халқаро тиббий анжуманда Россия ва Қозоғистондан ташриф буюрган тиббиёт мутахассислари ҳамда мамлакатимиз медицина олий ўқув юртларида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар иштирок этди.

Геронтология — одам қаришининг биологик, ижтимоий ва маънавий-руҳий жиҳатларини ва унинг сабабларини, унга қарши курашиш усулларини ўрганувчи фан. Гериатрия эса ушбу фаннинг таркибий қисми бўлиб, кексалик даврида юзага келувчи касалликлар, уларни даволаш ва олдини олишни ўрганади.

Анжуманда, жумладан, умрни узайтиришда парҳезнинг ўрни ва бу борадаги илғор тажрибаларни амалиётда қўллашга оид маърузалар ҳам тингланди.

- Мамлакатимизда кексалик ва қариш масаласини тадқиқ қилишнинг назарий-услубий асослари яратилгани назарий тасаввурларимизнинг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади, — дейди Тошкент тиббиёт академияси ректори, академик Ш.Каримов. — Чунки бу ҳолатлар юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар комплекси таркибида жамиятда кекса ва қарияларнинг ҳаёт шароитларини яхшилашга йўналтирилган ишларнинг бир қисми саналади. Бу эса мазкур йўналишда олиб бориладиган тадқиқотлар жамиятда қаришнинг олдини олишга оид назарияларни кенг тарғиб қилиш имконини беради. 

Маълумки Ўзбекистон инсон умри узунлиги борасида МДҲда биринчи ўринда, дунёда эса етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда. Бунга сабаб биринчидан халқимизнинг инсонпарварлиги ва қарияларга чуқур ҳурмат-иззат ҳамда ғамхўрлик қилиши бўлса, иккинчидан Ҳукумат томонидан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар ҳам ўз самарасини кўрсатган. Статикстик маълумотларга кўра 1990 йилдан бугунга қадар аҳолининг ўртача умр узоқлиги 67 ёшдан 73,5 ёшга, аёллар орасида эса 75,8 ёшга етган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 225 минг нафардан зиёд 80 ёшдан, 44 минг нафардан ортиқ 90 ёшдан, қарийб 9 минг нафарга яқин 100 ёшдан ошган табаррук қариялар яшаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Ўзбекистон - умри узоқлар мамлакати
Ўзбекистон - умри узоқлар мамлакати - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон - умри узоқлар мамлакати
Янгиликлар лентаси
0