ИД қўмондонлари бир неча миллион $ ўмариб қочди

© Свежие мировые новостиИД жангарилар олтин динар киритиш ҳақида эълон қилди
ИД жангарилар олтин динар киритиш ҳақида эълон қилди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қочиқнлар Суриянинг Ал-Баадж шаҳри томон йўл олишган, ИД қўмондонлиги эса уларни тутиб жазолашни буюрган.

ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Ироқнинг Найнава вилоятида “Ислом  Давлати” олий қўмондонларидан беш нафари  ташкилот ғазнасидан бир неча миллион доллар ўмариб қочишди. Бу ҳақида РИА Новости "Ас-Сумария" телеканали маълумотига асосан хабар бермоқда.

“ИД олий қўмондонларидан беш нафари, жумладан террорчилар ғазнаси учун жавобгар бўлган Абу аль-Бара аль-Кахтани исмли жангари қочиб кетишди. Шу билан би вақтда гуруҳ ғазнасидан бир неча миллион доллар маблағ йўқолди”, — дейилган хабарда.

Айни дамда жангариар қочқинларни қидиришмоқда. ИД раҳбарияти қочқинларни тутиш ва уларни жазолашни буюрган. Манба хабарига кўра қочқин жангарилар Телль-Афар шаҳри томонга қочишган. У ердан эса Суриянинг Ал-Баадж шаҳрига йўл олишган.

Террорчилар пойтахти ҳисобланган Ироқнинг Мосул шаҳрини жангарилардан озод қилиш 17 октябр куни бошланган эди. Ироқ ҳарбийлари, полиция ва Қурд кўнгиллилари отрядлари АҚШ бошчилигидаги коалиция ёрдмида Найнава вилоятига кенг кўламли ҳужум бошлаган эди.

Халқаро Миграция ташкилоти хабарига кўра, бўлиб ўтаётган жанглар  натижасида 16,5 минг маҳаллий аҳоли ўз турар жойларини ташлаб кетшга мажбур бўлишган.

Янгиликлар лентаси
0