ЮНИСЕФ ва Ucell болалар манфаатлари муҳофазасига доир келишув имзолади

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишБолалар ўйнашмоқда
Болалар ўйнашмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳамкорлик инновацион технологиялар соҳасини ҳам қамраб олади

ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар Жамғармаси ва Ucell компанияси болаларнинг фаровонлигини яхшилашга ҳисса қўшиш мақсадида келишув имзолади, деб хабар берди компания матбуот хизмати.

Ушбу ҳамкорлик биринчи навбатда Жиззах, Қашқадарё, Хоразм, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг олис ҳудудларида жойлашган 30та мактабда санитария техник ва сув таъминот иншоотларини барпо этиш ҳисобига ушбу соҳадаги ҳолатни такомиллаштиришга қаратилган.

Мазкур ташаббус Ўзбекистон ҳукуматининг дастурларини қўллаб-қувватлаш, болалар саломатлигини кафолатлаш ва уларни диарея каби касалликлардан муҳофаза қилишга йўналтирилган.

"Болалар фаровонлиги ҳар биримизнинг вазифамиз ва хусусий сектор болалар муаммоларини тобора ўз ижтимоий мажбурияти сифатида қабул қилмоқда", — деди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауман.

Ҳамкорлик инновацион технологиялар соҳасини ҳам қамраб олади, шунингдек хусусий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш, ва шу орқали бизнес субъектларини болалар муҳофазаси билан боғлиқ жараёнларга кенг жалб қилишни кўзда тутади.

Янгиликлар лентаси
0