ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Тожикистон транспорт вазирлиги делегацияси икки давлат ўртасидаги авиақатнов масаласини муҳокама қилиш учун Москвага учиб кетди, деди вазирлик раҳбари Шерали Ганжалзода. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар бермоқда.
"Делегациямиз авиация соҳасида юзага келган муаммоларни ҳал қилиш учун Москвага учиб кетди", — деди у.
Россия транспорт вазирлиги вакили илгарироқ Тожикистон ҳукумати Жуковский аэропортидан учадиган Россия авиаташувчилари самолётларини қабул қилишни рад этгани ҳақида маълум қилганди.
Шу боис Россия ўз авиаташувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 8 ноябрдан бошлаб Тожикистон билан авиақатновни тўхтатиб қўйиши мумкин.
Пайшанба куни бишкекда Россия ва Тожикистон вакиллари давлатлар ўртасидаги авиақатновларнинг бекор бўлиши эҳтимолини муҳокама қилишди. Россия транспорт вазирлиги раҳбарининг ўринбосари Валерий Окулов ҳозирча якуний натижага эришилмагани, икки давлат вазирлик ва компаниялари мазкур масалани муҳокама қилишларини маълум қилди. У Бишкекдаги учрашувда томонлар 8 ноябрга қадар бўлган парвозлар рўйхатини тасдиқлашганини билдирди.