Бош прокуратура тадбиркорларни ҳамкорликка таклиф этди

© fotoliaАдолат ва суд рамзи
Адолат ва суд рамзи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир кўрсатаётган муаммоларни аниқлаш, тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш учрашувларнинг асосий мақсади бўлди

ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан тадбиркорликнинг ривожланиши йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича тузилган махсус ишчи гуруҳ фаолияти доирасида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати. Мазкур учрашувлар Савдо-саноат палатаси ҳамда Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

Тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир кўрсатаётган муаммоларни ва мавжуд ҳуқуқий бўшлиқларни аниқлаш, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш бўйича таклифларни йиғиш ва умумлаштириш, тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш учрашувларнинг асосий мақсади бўлди.

Ўтказилган учрашувларда турли соҳаларда фаолият юритиб келаётган 200 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этди.

Учрашувлар давомида иштирокчиларга амалдаги қонунчилик меъёрлари тушунтирилди, шунингдек тадбиркорлар ўртасида аноним сўровнома ўтказилди.

Битим тузиш - Sputnik Ўзбекистон
Қонун бузган тадбиркорлар жавобгарликдан озод қилинади

Ҳозирда Бош прокуратура томонидан тадбиркорликнинг ривожланишига тўсиқ бўлаётган муаммоларни, кейинчалик уларни бартараф этиш мақсадида аниқлаш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Шу муносабат билан Бош прокуратура барча тадбиркорларга бизнес юритишнинг норматив-ҳуқуқий ва ташкилий-амалий асосларини такомиллаштириш, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишга оид фикрларини билдиришларини таклиф этди.

Тадбир якунига кўра тадбиркорлар томонидан қайд этилган муаммоларнинг рўйхати тузилиб, улар тармоқлар ва соҳалар бўйича тизимлаштирилди. Уларни бартараф этиш бўйича таҳлиллар амалга оширилмоқда ҳамда таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0