ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри ғарбида жойлашган мотор мойлари заводида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилмоқда. Ҳодиса жойига олтита ўт ўчирувчи машина етиб келган. Ёнғин ҳақида ўт ўчириш хизматига маҳаллий вақт билан соат 13.03да хабар қилинган.
Ҳодиса жойига фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Кубатбек Боронов етиб келди.
ФВВ хабарига кўра, ёнғин 2,5 минг квадрат метр ҳудудни қамраб олган. Қутқарувчилар ва патрул милицияси ҳодимлари ҳам ҳодиса жойига етиб келишган. Маълумотларга кўра, ҳозирча ёнғин сабабли ҳеч ким жабр кўрмаган.