ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ОАВ вакилларини яқинлашиб келаётган (7 ноябр) касб байрамлари билан табриклаб, энг моҳир журналистларни ўз исми туширилган соат ҳамда пул мукофоти билан тақдирлади, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон.
Атамбаев ОАВ ходимларини мукофотлар экан, журналистиканинг мамлакат ва бутун дунёда тутган ўрни ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди.
"Фикримча, мен сизларни ҳамкасбларим, деб ҳам аташим мумкин, негаки мен ҳамиша сўз кучини ва аҳамиятини англаб келганман", — дея ўз нутқини бошлади Атамбаев.
У шунингдек, матбуот ходимлари билан бўлиб ўтадиган ҳар бир учрашув ўзи учун ниҳоятда муҳимлигини қўшимча қилди.
Атамбаевга кўра, Қирғизистонда, ҳеч нарсага қарамасдан, энг кучли оммавий ахборот воситалари бўлмоғи керак. "Улар сони кўпроқ бўлгани маъқул", — деди у.
"Қирғизистонликлар ўз давлатига ишонишни бошлади. Сўнгги беш йил ичида мамлакатимиз тамомила ўзгарди, ва бунда сизларнинг хизматларингиз сингган", — қўшимча қилди президент.
Атамбаев шунингдек, журналистларни мамлакатга ёрдам қилишга ва уни ривожлантиришга кўмаклашишга чақирди.
Қирғизистон раҳбари ОАВ ходимларига, шунингдек, бахт, фаровонлик ва узоқ умр тилади.