Камилов Европарламент делегацияси раисини қабул қилди

© МИД УзбекистанаАбдулазиз Камилов ва Ивета Григуле
Абдулазиз Камилов ва Ивета Григуле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суҳбат чоғида Олий Мажлис палаталари ва Европарламент ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа парламентининг Марказий Осиё мамлакатлари ва Монголия билан алоқалар бўйича делегацияси раиси Ивета Григулени қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайтида хабар берилмоқда.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларнинг ажралмас ва муҳим қисми сифатида Олий Мажлис палаталари ва Европарламент ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро алоқаларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш ҳисобига кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлигини таъкидладилар.

Ивета Григуле Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон – Европа Иттифоқи" парламент ҳамкорлиги қўмитасининг 12-ялпи мажлисини ўтказиш учун Европарламент аъзолари гуруҳини бошқариб келган.

Учрашувда ЕИ делегацияси раҳбари, элчи Эдуардс Стипрайс иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0