Мутахассислар режасига кўра, Самарқандда трамвай ҳаракати уч босқичда қурилади. Биринчи босқичда вокзалдан — Сат-Тепо массивигача, иккинчи босқичда Вокзалдан — Сиёб бозоригача, учинчи босқичда эса Буюк Ипак Йўлидан — Кимёгарлар массивигача.
Самарқанд кўчаларида Чехияда ишлаб чиқарилган замонавий трамвайлар юради. Ушбу трамвайлар олдин Тошкентда йўловчиларга хизмат кўрсатар эди.
Трамвай транспорти ҳақида батафсил маълумот билан бизнинг инфографикамизда танишинг.