Қирғизистоннинг Сузоқида 10 яшар болакайни зўрлаган имом 7 йилга қамалди

© Sputnik / Андрей Стенин / Медиабанкка ўтишҲибсхона панжараси
Ҳибсхона панжараси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу жиноий иш устидан суриштирув ишлари бутун ёз давом этди ва август ойида суд имомга қамоқ жазосини тайинлаш қарорини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Сузоқ масжидининг 58 яшар имоми 10 яшар болакайни бир неча маротаба зўрлагани учун 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон туман ИИБ бошлиғи Нурбек Жонибековдан олинган маълумотлар асосида Спутник Қирғизистон нашри хабар қилмоқда.

19 июн куни Сузоқ шаҳри имоми бачабозликда гумонланиб қўлга олинган эди. 58 яшар имом маҳаллий масжидда 2013-йилдан буён фаолият юритган.

"Милиция керакли далилларни тўплади. Экпертиза натижалари июль ойидаёқ тайёр бўлган. Август ойида эса суд бўлиб ўтиб, унда имом 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди", — деб хабар қилди Жонибеков.

Жонибековнинг сўзларига кўра, бола айни вақтда шифокорлар ва руҳшунослар назоратида.

Янгиликлар лентаси
0