Москвада уч мингдан ортиқ патентлар бекор қилинди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишМигрантларга ишлаш ҳуқуқини берувчи патент
Мигрантларга ишлаш ҳуқуқини берувчи патент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пули тўланмаган патент эгалари полиция томонидан аниқланганда, уларга 5-7 минг жарима солиниб, Россия ҳудудидан чиқариб юборилади. Кейин эса бир неча йилга мамлакатга кириш таъқиқланади.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik.  Россия ИИВ Миграция бўлими Москва шаҳрида 3000дан ортиқ пули тўланмаган патентлар борлигини аниқлади, деб хабар қилди Москва шаҳри Иқтисодий сиёсати департаменти  матбуот хизмати.  

Айни дамда ушбу патент эгаларига нисбатан, агар улар Россия ҳудудини вақтида тарк этишмаган бўлса, жазо чоралари қўллаш масаласи кўриб чиқилмода.

Эслатиб ўтамиз, Россия қонунчилигига кўра, Россияда ишлашни ёки уч ойдан узоқ муддатга қолишни истаган МДҲ фуқаролари патент расмийлаштириши ва ҳар ой белгианган миқдорда тўлов тўлаб бориши керак. Патент тўлови тўланмаган ҳолларда у бекор қилинади ва мигрант Россия ҳудудини тарк этиши керак.

Патент олиш - Sputnik Ўзбекистон
Москвада 2017 йилда патент тўлови нархини оширмасликка уринишмоқда

Иқтисодий сиёсат департаменти хабарига кўра, патент тўлови тўламаган фуқаролардан 1600 нафари ҳалигача Россия ҳудудида қолмоқда. Ҳуқуқни сақлаш органлари қоидабузарларни топиб олган тақдирда улар 5-7 минг рубл жарима солиниб мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилади. Шундан кейин эса уларга бир неча йилга Россия ҳудудига кириш таъқиқланади.

ИИВ Миграция бўлими хабарига кўра, пули тўланмаган патентлар эгаларининг барчаси СМС орқали огоҳлантирилган эди, лекин шунга қарамасдан улар ўз патентлари муддатини узайтирувчи тўловларни амалга оширишмади, ёки тўловлар нотўғри реквизитларга тўланган тақдирда, Сахароводаги  кўп функцияли Миграция марказга келиб амалга оширилган тўловларни тасдиқлашмади.

ИИВ Миграция бўлими патент тўлови амалга ошираётган мигрантларга патент тўлови амалга оширган вақтда ИНН ва бошқа маълумотларни тўғри кўрсатиш кераклигини яна бир бор эслатиб қўймоқда. Тўлов квитанцияларини қандай тўлдиришни билмаган тақдирда, мигрантларга Миграция марказига мурожаат қилиш тавсия қилинади.

 

Янгиликлар лентаси
0