Екатеринбургда ОИТС эпидемияси авж олмоқда

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишОИТСга қарши кураш маркази
ОИТСга қарши кураш маркази - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ОИТС касаллиги асосан наркотик моддаларни қабул қилиш йўли билан юқади – 52%, иккинчи ўринда эса 46% - жинсий алоқа йўли билан.

ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. Екатеринбургда ОИВ эпидемияси эълон қилинди, деб хабар қилмоқда РИА Новости шаҳар администрацияси хабарига асосан.

Хабарда айтилишига кўра, шаҳарда ОИВ билан зарарланган 26693  киши аниқланган. Бу эса аҳолининг 1,8 %ни ташкил қилади, яъни шаҳар аҳолисининг ҳар 50 нафаридан бири касалланган.  Унан ташқари 774 ёш бола ҳам назорат остида. Улардан 342 нафарида ОИТС ташҳиси қўйилган.

“Касалланиш даражаси ўзгариб туради: энг юқори кўрсаткич – Железнодорожний районида (2%дан кўп), Ленинск ва Кировск туманларида эса – 1,5 %. Умуман олганда, ОИВ юқтириш бўйича Свердловск вилояти бутун Россия бўйича  биринчи ўринда”, — деб хабар қилишда шаҳар маъмуриятида.

Екатеринбургда касалланиш асосан наркотик моддаларни қабул қилиш йўли билан юқади – 52%, иккинчи ўринда эса 46% — жинсий алоқа йўли билан юқтириладиган.

Бугунги кунда Екатеринбургда жинсий алоқа йўли билан вирус юқтириш жуда авж олмоқда. Касалланганлар орасида  нафақат ёшлар, орасида 35-49 ёшлилар –ҳам кўп.

 

Янгиликлар лентаси
0