ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Шавкат Мирзиёев қабул қилган қарорга асосан, 2017 йилда дорилар устига қўйиб сотиладиган устамалар миқдори камайтирилади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Ўзбекистон ҳукумати қабул қилган янги қарорга биноан, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб, дорилар устига қўйиб сотиладиган устамалар миқдори қуйидаги тартибда белгиланди: сотиб олинган нархдан энг кўпи 15% — улгуржи савдо корхоналари учун ва 20 % — чакана савдо корхоналари учун. Бугунги кунда ушбу устамалар миқдори 10 % ва 25% ни ташкил қилади.
Ундан ташқари 1 январдан бошлаб энг керакли ва ижтимоий муҳим бўлган 167 хил дори ва 22 хил тиббий маҳсулотлар нархлари давлат томонидан белгиланади.