Тошкентда мобил соҳадаги халқаро конференция бўлиб ўтади

© Flickr / Johan LarssonМобил телефон ва клавиатура
Мобил телефон ва клавиатура - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Анжуманда Ўзбекистон, Болгария, Россия, Қозоғистон, Нидерландия ва Беларус Республикасидан 20 дан ортиқ маърузачилар қатнашиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. Тошкентдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида 2-3 ноябр кунлари мобил соҳадаги MobiCon//2016 халқаро конференцияси бўлиб ўтади. Бу ҳақда mobicon.uz сайтида маълум қилинмоқда.

Тадбирда рақамли технологиялар соҳасининг барча кўзга кўринган вакиллари жамулжам бўладилар. Beeline, Yandex, “Одноклассники”, LG Electronics, Ucell, Uzinfocom маркази ва бошқа компаниялар мутахассислари конференцияда иштирок этадилар ва маъруза қиладилар.

Конференция дастурига кўра интернет, медиа ва телекоммуникацияни ривожлантириш мавзулари уч залда параллел тарзда муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Конференцияда смартфонлар ва портатив қурилмалар, интернет, стартаплар, қўшимча реаллик, электрон тижорат, мобил соҳасида монетизация, мобил ўйинлар каби мавзуларда маърузалар ўқилади.

Анжуманда Ўзбекистон, Болгария, Россия, Қозоғистон, Нидерландия ва Беларус Республикасидан 20 дан ортиқ маърузачилар қатнашиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0