Эксперт: Роғун Марказий Осиёдаги қўшнилар орасидаги мувозанатга путур етказади

© Фото из архива Е.КузьминойЭксперт Елена Кузьмина
Эксперт Елена Кузьмина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундай масалалар халқаро даражада муҳокама қилиниши лозим, деди Елена Кузмина

ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. Ўтган шанба куни Вахш дарёси қирғоғида Роғун гидроэлектростанцияси тўғонини қуриш ишлари бошланди. Қурилиш ишлари бошланишини шахсан Эмомали Раҳмон назорат қилди.

Давлат раҳбари бульдозер рулига ўзи ўтирди ва қурувчилар бирга бир ярим соат давомида Вахш дарёсини тўсиш ишларида қатнашди, деб хабар берди Sputnik Тожикистон президент матбуот хизматига таяниб.

РФА иқтисодиёт институтининг советлардан кейинги тадқиқотлар марказининг советлардан кейинги мамлакатлар иқтисодий тараққиёти бўлими раҳбари Елена Кузминанинг айтишича, Роғун ГЭСининг қурилиши – анча илгариги лойиҳа бўлиб, у Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар ўртасидаги мувозанатга қандайдир даражада путур етказади.

Эмомали Раҳмон ГЭС қурилишида - Sputnik Ўзбекистон
Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСи қачон иш бошлашини айтди

"Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Мирзиёев Тожикистон билан муносабатларни яхшилашга уринди. Хусусан, Роғун ГЭСи қурилишининг барча ижобий ва салбий томонлари ҳақида гаплашишга ҳам уринган, эҳтимол. Афтидан, келиша олишмади. Бундай масалалар халқаро даражада муҳокама қилиниши лозим. Бундай йирик миқёсдаги ГЭСни барпо этиш учун бутун бошли қурилишга етадиган пул бўлиши даркор, фақатгина дастлабки қурилиш бошлаш учун эмас. Тўғри, инвестициялар бор, лекин бу маблағ етмайди.

Балки бу сиёсий ўйиндир. Эҳтимол Тожикистон шу йўл орқали сиёсий мавқеини оширмоқчидир. Лекин менимча у ўзи мўлжаллаган даражадаги мавқега эришолмайди.

Иқтисодчи сифатида айтишим мумкинки, ташқи молиявий ёрдамсиз Тожикистон бу қурилишни амалга ошира олмайди. Ҳозирча бу сиёсий ёки иқтисодий декларациядек туюлмоқда", — деди Елена Кузьмина Sputnik Тожикистонга берган интервьюсида.

Янгиликлар лентаси
0