Виртуал қабулхонага энг кўп шикоят Тошкентдан тушмоқда

© Sputnik / СтрингерМирзиёевнинг виртуал қабулхонаси
Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Худаяровга мурожаатларни ҳал этишда сансалорликка йўл қўйганлиги учун ҳайфсан эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг Facebookдаги саҳифасида маълум қилинишича, Бош вазирнинг электрон қабулхонасига энг кўп шикоят ва ариза Тошкент шаҳридан тушган.

Шу сабабли Тошкент шаҳар ҳокими Усмоновга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг электрон қабулхонасига аҳоли ва тадбиркорлардан энг кўп ариза ва шикоятлар тушганлиги, мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш муддатларини асоссиз бузилишига йўл қўйганлиги кўрсатиб ўтилди ҳамда мурожаатларни вақтида ва қонуний ҳал этилиши бўйича аниқ чоралар кўриш топширилди.

Шунингдек, саҳифада билдирилишича, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Худаяровга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Виртуал қабулхонасига Урганч ва Қўнғирот туманларида яшовчи 1-гуруҳ ногиронлари Ю.Жуманиёзова ва Д.Махмуровалардан келиб тушган мурожаатларни ҳал этишда сансалорликка йўл қўйганлиги учун ҳайфсан эълон қилинди.

Виртуал қабулхона саҳифаси - Sputnik Ўзбекистон
Виртуал қабулхона ишига масъулиятсиз қараганларга чора кўрилмоқда

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёвнинг Виртуал қабулхонаси шу йилнинг 24 сентябр куни ишга тушганди. Виртуал қабулхона фаолияти бошлангандан кейинги биринчи ҳафтада ўртача кундалик мурожаатлар сони 1 000 тадан ортганди, иккинчи ҳафтада ўртача кундалик мурожаатлар сони 2 000 тадан ортди, учинчи ҳафтада эса ўртача кундалик мурожаатлар сони 3 000 тадан ортди, тўртинчи ҳафта охирида кундалик мурожаатлар сони 4000 тадан ортди. 22 октябр куни умумий мурожаатлар сони 70 мингдан ортди.

Шу билан бирга аҳолидан тушган ариза ва шикоятларга бепарволик билан қараган масъул шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0