МСКда экспертлар гуруҳларининг йиғилиши бўлиб ўтди

© Пресс-служба ИАЦ "Евразия Поволжье"Экспертлар йиғилиши
Экспертлар йиғилиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1-10 ноябр кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида семинар-тренинглар ташкил этиш белгиланган

ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида жойларда участка сайлов комиссиялари аъзолари учун ҳудудий семинар-тренингларни уюшқоқлик билан ташкил этиш масалаларига бағишланган экспертлар гуруҳларининг видеоконференцалоқа шаклидаги йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда МСК сайтида хабар берилмоқда.

Тадбирда Марказий, округ сайлов комиссиялари аъзолари, депутатлар, сайлов ҳуқуқи соҳаси бўйича олим ва мутахассислар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Марказий сайлов комиссиясининг 13 октябрдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари фаолиятини самарали ташкил қилиш масалаларига бағишланган тадбирлар режаси қабул қилинган эди. 20 октябр куни ушбу режа асосида республика семинар-тренинги ўтказилди.

Марказий сайлов комиссияси йиғилиши - Sputnik Ўзбекистон
Марказий сайлов комиссияси семинар тренинглар ташкил этади

1-10 ноябр кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Марказий сайлов комиссияси, округ сайлов комиссиялари ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан сайлов комиссиялари аъзоларининг ҳуқуқий билимларини янада юксалтириш ҳамда уларнинг сайлов комиссиялари фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган семинар-тренинглар ташкил этиш белгиланган.

Ўтказиладиган тадбирлардан мақсад участка сайлов комиссиялари барча аъзоларини қамраб олган ҳолда комиссия фаолиятининг муҳим жиҳатларига, чунончи сайлов участкаларини жиҳозлаш, сайловчилар рўйхатини тузиш ва унга ўзгартишлар киритиш, муддатидан олдин овоз беришни ҳамда сайлов куни овоз беришни ташкил қилиш, кузатувчилар институти аҳамияти, оммавий ахборот воситаларининг сайлов жараёни очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашдаги роли сингари муҳим жиҳатларга алоҳида эътибор қаратишдир.

Янгиликлар лентаси
0