ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Словакиянинг Ташқи ва Европа ишлари вазири Лукаш Паризек бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишига кўра, ташриф давомида ТИВлар орасидаги навбатдаги сиёсий маслаҳатлар, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар ва Инвестициялар вазирлигига ташриф буюриш ҳамда Самарқанд вилоятига сафар қилиш киритилган.
Словакия Марказий Европада жойлашган мамлакат бўлиб, унинг аҳолиси 5,5 млн киши, ҳудуди 48,8 минг км2 ни ташкил қилади. Пойтахти — Братислава. Собиқ Иттифоқ даврида Чехословакия таркибига кирган ушбу мамлакат 1993 йилда мустақил давлат мақомига эга бўлди. Словакия иқтисодий ривожланган мамлакат, 2015 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ миқдори — 27 394 $ ни ташкил қилди.