ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Федерация Кенгашининг Ҳудудий сиёсат қўмитаси йил охирига қадар айрим тоифадаги мигрантларни амнистия қилиш таклифини кўриб чиқади, деб хабар қилмоқда РИА Новости, Россия Федератив тузилма ва ҳудудий сиёсат қўмитаси раиси Дмитрий Азаровнинг сўзлари асосида.
Душанба куни Россиянинг Кавказ халқлари конгресси вакили Асланбек Паскачев халқлар орасидаги муносабатлар Кенгашида айрим тоифадаги ноқнуний мигрантларни амнистия қилиш таклифини киритган эди.
"Биз миграция ва миллатлараро қонунчилик борасида Астрахандаги кенгашда айтиб ўтилган ушбу ва бошқа таклифларни кўриб чиқмоқдамиз. Йил охирига қадар биз ушбу масалани қуқур ўрганиб чиқамиз, чунки бу масала катта аҳамията эга", — деди сенатор.
"Миллатлараро муносабатлар кенгаши мажлисида жуда кўп қизиқарли таклифлар киритилди. Улар орасида амалдаги миграция қонунчилигига ўзгаришлар киритиш ва Россия миллати ҳақида қонун ишлаб чиқиш масаласи бор", — деди Азаров.
Қўмита раҳбари айтишига қараганда, айрим тоифадаги ноқонуний мигрантларни амнистия қилиш учун уларга доимий рўйхатдан ўтиш ҳуқуқи беришни ўйлаб кўриш мумкин, лекин бу масалада шошилмаслик керак.
"Миллатлааро муносабатлар шунақа нозик масалаки, бу борада шошилинч қарорлар қабул қилиш ижтимоий соҳада муаммолар келтириб чиқариши мумкин, шунинг учун қандай муайян чоралар қабул қилинишини мен ҳозир аниқ айта олмайман ", — деди сенатор.