ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ислом Ҳамкорлиги ташкилоти бош котиби Ияд Мадани истеъфога чиқди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Sky News Arabia телеканали хабарига асосан.
Бироз олдин Миср президенти ас-Сиси Шарм-эш-Шейхда ёш тадбиркорлар олдида нутқ сўзлар экан, 10 йил давомида унинг совутгичида сувдан бошқа ҳеч нарса бўлмаганини айтиб, уларни четдан ёрдам кутмасдан ўз кучларига ишонишга даъват қилган эди.
Ўз навбатида ИҲТ бош котиби Мадани Тунисда матбуот анжуманида Тунис президенти ас-Себсини янглишиб ас-Сиси деди, кейин ушбу хато учун ундан узр сўради.
Кейинроқ эса Ияд Мадани Тунис президентига қараб “Ишончим комилки, сизнинг совутгичингизда сувдан бошқа нарсалар ҳам бор, жаноб президент”, — деб ҳазил қилган эди.
Кейинроқ Мадани Миср раҳбариятини ҳақорат қилмоқчи бўлмаганини, ва унинг сўзлари ҳазил эди дейишига қарамасдан бир неча мусулмон мамлакатларида ушбу ҳазил салбий маънода қабул қилинди.
Саудия Арабистони эса ИҲТга янги котиб ўрнига янги номзодини — Ижтимоий ишлар вазири Юсуф Бен Ахмеда ал-Усаймин таклиф қилди. Хабарларга кўра Миср ТИВ янги номзоодни аллақачон маъқуллаган.