ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Россиянинг энг бой тадбиркорларидан бири, асли Ўзбекистонлик Алишер Усмонов Россиялик энг бой ўн киши рўйхатидан 6 ўринда жой олди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон, Bloomberg тузган рўйхатга асосан.
Bloomberg эълон қилган Россиянинг энг бой кишилари рўйхати энг бошида умумий маблағи 15,7 млрд $ бўлган "Северстал" компанияси раҳбари Алексей Мордашов, иккинчи ўринда Владимир Потанин — 15,5 млрд $, Леонид Михельсон — 15,1 млрд $, Виктор Вексельберг — 14,2 млрд $, Михаил Фридман — 12,8 млрд $ ва 12 млрд $ эгаси — Алишер Усмоновлар ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда Ўзбекистонлик бизнесменнинг маблағи 20 млрд $ баҳоланиб ушбу рўйхатнинг энг бошидан ўрин олган эди.