ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 9 ойи давомида 1 882 000 нафар йўловчини ўз манзилига етказди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.
Авиакомпания томонидан январ-сентябр ойлари мобайнида 16692та авиапарвоз амалга оширилди.
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг юк ташувчи самолётлари орқали 734та рейс амалга оширилиб, 30 минг тоннадан ортиқ юк ташилди.
Ҳисобот даврида Тошкент-Воронеж-Тошкент йўналишида янги авиапарвоз йўлга қўйилди, Boeing-787 Dreamliner самолёти қабул қилинди, Тошкент шаҳрида янги Тошкент-4 терминали қурилиши белгиланди. Айни пайтда яна 2та инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда.