“Ўзавтосаноат” фуқаролар мурожаатлари билан ишлайдиган махсус гуруҳ тузди

© UzAutoUzAuto компанияси стенди
UzAuto компанияси стенди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Компания ҳар бир мурожаатни расмий ҳужжатлаштириб, тез фурсатда ва мурожаат қилувчига қулай бўлган услубда кўриб чиқилишини кафолатламоқда

ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобилларни сотиш ва уларга хизмат кўрсатиш масалаларига боғлиқ бўлган фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида “Ўзавтосаноат” АК тизими корхоналари раҳбарлари ва мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилди. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида маълум қилинди.

“Ўзавтосаноат” АК бошқарув раиси ўринбосари Қобилжон Азимов бошчилигидаги ушбу ишчи гуруҳ фуқароларни қабул қилиш ва улар томонидан кўтарилаётган масалаларни объектив кўриб чиқиш ва асосли равишда ижобий ҳал қилиш вазифасини бажаради.

Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Виртуал қабулхона: ҳар бир мурожаат қатъий назоратда

Хабарда билдирилишича, автомобил савдосига тегишли бўлган барча масалалар юзасидан бевосита дилер корхоналарига ёки “GM O`zbekiston” АЖнинг  “Мижозларни қўллаб қувватлаш маркази” (Call-Center) орқали мурожаат этиш мумкин.

Маълумотномада шунингдек, фуқаролар мурожаатлари, улар қайси воситалар орқали етказилганлигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг Виртуал қабулхонаси аппаратига ҳисобот тариқасида мунтазам равишда етказилиши ва ҳар бир мурожаат юзасидан амалга оширилган чоралар ҳақида маълумот  берилиши билдирилган.

“Ўзавтосаноат” ҳар бир мурожаатни расмий ҳужжатлаштириб, тез фурсатда ва мурожаат қилувчига қулай бўлган услубда кўриб чиқилишини кафолатламоқда.

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига ўз таклиф ва шикоятлари билан мурожаат қилувчи фуқаролар сони ошиб боргани сайин, ушбу мурожаатларга ўз вақтида жавоб берилиши ҳамда ҳал қилиниши юзасидан назорат ҳам кучайтирилмоқда. Ҳар бир мурожаат қатъий назоратга олиниб, фуқароларнинг мурожаатларига нисбатан бефарқлик билан қараган масъул шахслар жазога тортилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0