Рустам Азимов ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари йиғилишида қатнашади

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишРустам Азимов
Рустам Азимов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташкилотга аъзо давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий масалаларини муҳокама қиладилар

ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов бошчилигидаги делегация 2-3 ноябр кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида маълум қилинди.

Ташкилотга аъзо давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий масалаларини муҳокама қиладилар.

Йиғилиш якунида 10га яқин ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0